Қўрғонтепада ота фарзанди учун олдиндан 15 млн сўм алимент тўлади

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида қарздор ота фарзанди учун олдиндан 15 миллион сўм алимент тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси «Tez News»га хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими ходимлари иш юритувидаги мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борган ижро ҳаракатлари ҳамда тушунтириш ишлари натижасида қарздор Ж.Қ. 15 миллион сўм алимент тўлаган ҳамда ушбу пуллар ундирувчига топширилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2012 йил 3-сентябрдаги суд буйруғига асосан қарздор Ж.Қ. ундирувчи Г.Д. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

Маълумот учун, тарафлар фарзандлари 18 ёшга етгунича 15 миллион сўм алимент тўлашга келишган. Алимент тўлови олдиндан амалга оширилган. Шунингдек, тарафлар келишганлиги сабабли ижро иши тамомланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида 62 миллион сўм, Ургутда эса 35 миллион 868 минг сўм ота фарзанди учун алимент тўлаганди. Шунингдек, Олтинкўлда ота фарзанди учун салкам 3 минг доллар алимент тўлагани хабар қилинди.

Янгиликлар