Олтинкўлда ота фарзанди учун салкам 3 минг доллар алимент тўлади
Андижон вилояти Олтинкўл туманида ота фарзанди учун 2900 доллар алимент маблағини тўлаб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор О.Р.дан ундирувчи О.С. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.
Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими ходимлари иш юритувидаги мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борган ҳаракат ҳамда тушунтириш ишлари натижасида қарздор Р.О. 30 милллион 102 минг сўм алимент пулини 2900 доллар кўринишида тўлади ҳамда ушбу пуллар ундирувчига топширди.
Аввалроқ Асакада алимент тўламаган уч нафар шахс 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди.