Aндижонда салкам 7 млн сўм алимент тўламаган шахс 15 суткага қамалди
Aндижон вилоятида 7 сентябрь куни 6 миллион 732 минг 848 сўм алимент пулини тўламаган отага нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, Aндижон туман фуқаролик ишлари бўйича вилоят туманлараро судининг 2019 йил 11 октябрь кунги буйруғига асосан алимент иши буйича қарздор И.Кенжаев бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланганди.
Таъкидланишича, ота мажбуриятини етарли даражада бажармаганлиги натижасида алиментдан қарздорлик вужудга келган.
Қарздор И.Кенжаев огоҳлантиришларга қарамай, алимент тўловларни ўз вақтида тўламасдан келган, натижада алимент қарздорлиги 6 миллион 732 минг 848 сўмни ташкил этди. Қайд этилишича, И.Кенжаевнинг иши маъмурий судда кўриб чиқилиб, 7 сентябрь куни карздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада алимент тўламаган ва фирибгарлик қилган қидирувдаги икки шахс қўлга олингани ҳамда Сирдарёда 13 миллион сўмдан ортиқ алимент тўламаган шахсга 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани хабар қилинганди.