Риштон туманида МИБ «Nexia»ни сотиб, пулини эр-хотинга бўлиб берди

Мажбурий ижро бюроси Риштон тумани бўлими 5 октябрь, душанба куни «Nexia»ни сотиб, пулини эр-хотинга бўлиб берди. Бу ҳақда МИБ Фарғона бошқармаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Риштон тумани бўлими

Хабарга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди 9 сентябрь куни Н.Жўраева фойдасига Н.Жўраевдан умумий мулк ҳисобланган «Nexia»  русумли автомашина улушидан 17 миллион 604 минг 610 сўм ундириш ҳақидаги ҳукм чиқарган. Унинг ижроси Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлимига топширилган.

Маълум бўлишича, қарздор Н.Жўраевга 15 сентябрь куни ижро иши юритуви қўзғатиш тўғрисидаги қарор тақдим қилинган ва унга 15 кунлик ихтиёрий муддат белгилаган. Қарздорнинг суд ҳужжатида кўрсатилган маблағни тўлаб беришга қурби  етмаганлиги сабабли «Nexia» машинасини сотиб, 5 октябрда 17 миллион 604.6 минг сўм нақд пулни Бюро туман бўлимига келтирган ва даъвогар Н.Жўраева чақиртирилиб, унга санаб топширилган.

Аввалроқ Мирободда 105 миллион сўм улуш пули фуқарога ундириб берилгани, Карманада МИБ 80 нафар фуқарога 332 миллион сўмлик иш ҳақини ундиргани хабар қилинган эди.

Янгиликлар