Самарқандда 21 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 21 октябрь, чоршанба куни Самарқанд вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даражада бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9—11 даража илиқ, кундузи 22—24 даражада бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6—11 даража илиқ, кундузи 12—17 даражада бўлади.

Навоий, Бухоро вилоятларида ҳам ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секун тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даражада бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даражада бўлади.

Қашқадарё, Сурхандарёда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 23—28 даражада бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даражада илиқ, кундузи 20—25 даражада бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 13—18 даражада бўлади.

Янгиликлар