Тошкентда Cobalt ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Бобур кўчасида 12 январь куни соат 09:50 ларда Cobalt автомашинасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Ўзбекистон