Тошкентда электромобиль ёниб кетди

17 апрель куни соат 23:51 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч мавзесида электромобилда ёнғин келиб чиқди, дея хабар қилди шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодиса жойига соат 23:56 да етиб борди ва ёнғин соат 23:59 да тўлиқ бартараф этилди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғин чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Тошкент