Тошкентда 6,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчасида жойлашган «А.С.И.» МЧЖга тегишли бинода табиий газдан фойдаланиш ҳолати хатловдан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Ўрганиш жараёнида истеъмолчи лойиҳа-техник ҳужжатларисиз, газ таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмасдан, тармоққа ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Ҳолат бўйича тегишли тартибда далолатнома тузилиб, 6 млрд 600 млн сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.