Тошкентда машина ёниб кетди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани, «Марҳамат» МФЙ, 9-қурилиш ҳудуди, 40-уй олдида автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақдаги хабар 1 февраль куни соат 15:34 да Тошкент шаҳар ФВБга келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 15:41 да етиб бориб, ёнғин соат 15:46 да ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.