Тошкент вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тошкент вилоятида 26-28 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Ушбу ҳудудлар: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларининг (Чотқол тизмасининг тоғлари) тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Тошкент