Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила содир бўлди
12 март куни тонг соат 6:16 да Тошкент шаҳри ва вилоятида ер қимирлади. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Аҳоли вертикал тебраниш ҳақида хабар бермоқда, бу эса зилзила эпицентрининг яқин жойлашганини кўрсатиши мумкин.
Эпицентр: Тошкент вилояти Тошкент тумани. Зилзила координаталари: 41,43 градус шимолий кенглик; 69,16 градус шарқий узунлик. Зилзила эпицентри Тошкентдан 19 км шимоли-ғарбда.
Магнитуда М=3,6. Чуқурлик эса 10 км.
Ер силкинишининг кучи эпимарказ ҳудудида 3 баллни, Тошкентда эса туманлар, тупроқ хусусиятлари, бинолар тузилиши ва қаватларга қараб 2−3 баллни ташкил этди.