Тошкентдан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

Тошкент автовокзалидан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу йўналишда қатновлар «Uzautotrans Service» корхонаси томонидан ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Дастлабки автобус 8-апрел куни йўлга чиқади. Қатнов Тошкент автовокзалидан соат 20:00 да бошланади. Чипта нархи — 900 минг сўм.

Чипталарни:

• UzBus мобил иловаси орқали;

• Расмий веб-сайт орқали;

• Тошкент автовокзали кассаларидан харид қилиш мумкин.

Жамият