Франция Тошкентда трамвайни тиклашга ёрдам беради

Франция Тошкентда трамвай транспорт тизимини тиклашга ёрдам беради, деб хабар берди журналист Азиза Қурбонова.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонтов ва Франциянинг ташқи савдо ҳамда чет элдаги фуқаролар ишлари бўйича делегат-вазири Лоран Сен-Мартен пойтахтда трамвай тизимини жорий этиш бўйича йўл харитасини имзолаган.

Бу ҳақда кеча бўлиб ўтган вазирлик ва идоралар ўртасидаги ҳужжатларни имзолаш маросимида эълон қилинди.

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ўтган йил октябрь ойида Тошкентда трамвайни қайта жорий этиш лойиҳаси тарк этилмаганини билдирган эди.

Менимча, авваламбор биз жуда долзарб бўлган инфратузилма лойиҳаларига маблағ йўналтиришимиз керак. Босқичма-босқич йирик лойиҳаларга ўтиш лозим, — деган эди ўша пайтда Маҳкамов.

Ўзбекистон