Флиппиндаги «Трами» тўфони оқибатида 110 киши ҳалок бўлди
Флиппинда содир бўлган «Трами» тропик тўфони натижасида сув тошқинлари ва кўчкилар юзага келди. Оқибатда ҳалок бўлганлар 110 кишига етди, деб Тhe Sun нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қурбонлар сони аввалроқ изоляцияда қолган туманлардан хабарлар келиши билан ошиб бориши кутилмоқда. Шунингдек, камида 42 киши бедарак йўқолганлар сафида қолмоқда.
Тўфон 4,4 млн аҳолига таъсир кўрсатган, 100 минглаб одамлар эвакуация қилинган. Ўн мингга яқин одам Филиппиндаги портларда қолиб кетгани айтилмоқда.
Бутун Лусон ороли ҳудудидаги акабарда дарслар а ҳукумат муассасалари фаолияти тўхтатилган. Транспорт инфратузилмасига зарар етган, жумладан, қатор рейслар бекор қилинган.
Мамлакат президенти кичик Фердинанд Маркос табиий офатдан жабр кўрган Манила жануби-шарқидаги ҳудудга ташриф буюрди. У ҳукумат иқлим ўзгариши оқибатида юзага келаётган сув тошқинларига қарши кураш бўйича йирик лойиҳа устида иш бошлашни режалаштираётганини маълум қилган.