Трамп доллардан воз кечадиган давлатларни огоҳлантирди
АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп доллар ўрнига муқобил валюта жорий этмоқчи бўлган БРИКС давлатларига таҳдид қилди. Бу ҳақда ТРТ хабар бермоқда.
Трампнинг таъкидлашича, агар БРИКС давлатлари ушбу режадан воз кечмаса, уларга катта бож тарифлари жорий этилади.
Биз бу давлатлардан БРИКСнинг янги валютасини яратмаслик ва қудратли АҚШ доллари ўрнини алмаштирадиган бошқа валюталарни қўлламасликни талаб қиламиз.
Акс ҳолда, улар 100 фоизли бож тарифларига тортилади ва АҚШнинг ривожланган иқтисодиётига экспорт қилиш имконияти билан хайрлашади. БРИКС халқаро савдода АҚШ долларини алмаштириши учун ҳеч қандай имконият йўқ. Бу йўлда ҳаракат қилаётган ҳар қандай давлат АҚШ билан хайрлашишга тайёр бўлиши керак, деди Трамп.