Бош вазир Трампнинг Гренландияни АҚШга сотиш ғоясини рад этди

Гренландия бош вазири Трампнинг Гренландияни сотиб олиш ҳақидаги гапларини рад этди. Бу ҳақида Deutsche Welle хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, Гренландия бош вазири Муте Эгеде АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг оролга Вашингтон томонидан “эгалик ва назорат қилиш” зарурлиги ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди.

Гренландия фақатгина Гренландия халқига тегишли. Бизнинг ер сотилмайди ва сотиб олинмайди. Озодлик учун узоқ давом этган курашимизни бой бермаслигимиз керак- деди вазир.

Шу билан бирга, сиёсатчи Гренландия “бутун дунё, айниқса қўшниларимиз билан ҳамкорлик ва савдо қилиш учун” очиқ қолиши кераклигини таъкидлади.

Жаҳон