Путин Трамп билан учрашмоқчи

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин у билан Украинадаги урушни муҳокама қилиш учун учрашиш истагини билдирганини айтди. Бу ҳақида CNBC ёзмоқда.

«Президент Путин имкон қадар тезроқ мен билан учрашмоқчи эканлигини айтди», — деди Трампнинг 22 декабрь, якшанба куни Аризона штатида ўз тарафдорлари олдидаги чиқиши чоғида қилган баёнотида.

«Шундай қилиб, биз буни кутишимиз керак (Владимир Путин билан учрашувни), аммо бу урушни тугатишимиз керак, бу уруш даҳшатли», — дея қўшимча қилди республикачи.

Декабрь ойи бошида Доналд Трамп Нотр-Дам собори реставрациясидан кейин очилиш маросими бўлиб ўтган Парижга ташрифи чоғида Франция президенти ЭммануЭл Макрон билан учрашди, унга Украина президенти Володимир Зеленский ҳам қўшилди. Ушбу уч томонлама мулоқот натижасида Трамп Украинада «зудлик билан ўт очишни тўхтатиш»га чақирди.

Жаҳон