Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бири 1 ҳафтага ёпилди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бирида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди, деб хабар берди шаҳар ИИБ матбуот хизмати.

Хусусан, ушбу тумандаги «Султония» кўчасида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабат билан 12.01.2026 йил кунига қадар вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланади.

Шунингдек, «Султония» кўчасига туташ ҳудуддаги «Шўртепа», «Шўртепа 1-тор» ва «Султония 5-тор» кўчаларида ҳам автоуловлар ҳаракати қисман чекланади.

Қайд этилишича, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар, ўз автоуловлари орқали «Буюк ипак йўли» кўчасидан ҳаракатланиб киришлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон