Жаҳон банки Ўзбекистонга транспорт инфратузилмаси модернизацияcи учун $200 млн ажратади
Жаҳон банки Ўзбекистонга транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва соҳада кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш учун 200 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади, деб хабар қилди ташкилот матбуот хизмати.

Хусусан, лойиҳа М41 минтақавий автомобил йўлининг реконструкция қилинган қисмида бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратади. Шунингдек, у ҳокимият органларига мамлакат транспорт соҳасида кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам беради.
Қайд этилишича, ялпи ички маҳсулотнинг 8% ташкил этувчи ва қарийб 1 млн киши иш билан таъминланган Ўзбекистон транспорт соҳаси сўнгги ўн йил ичида ўз кўрсаткичларини яхшилаган.
Шу билан бирга, автотранспорт паркининг жадал ўсиши йўл инфратузилмасини ривожлантиришни сезиларли даражада ортда қолдириб, Ўзбекистон транспорт тармоғи юкини оширмоқда. Прогнозларга кўра, мамлакат ичида юк ташиш ҳажмининг кутилаётган ўсишини таъминлаш учун 2030 йилга бориб йўл ўтказиш қобилиятини ошириш керак бўлади.
Самарали ва хавфсиз автомобил ва темир йўллар тармоғини ривожлантириш иш ва хизматлардан фойдаланишни таъминлаш, ички ва халқаро савдони ривожлантириш, Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш учун муҳим аҳамиятга эга, – деди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Нажи Бенҳасин.
Таъкидланишича, Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган янги лойиҳа орқали Ўзбекистоннинг транспорт инфратузилмаси ва хизматлари сифатини яхшилаш, шунингдек, транспорт соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.





