Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан ушланди

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, фуқаролар йиғиниларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс, 1983 й.т. фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилади.

Ушбу хизмати эвазига мансабдор 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси 1000 АҚШ долларини шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлган. Натижада тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон