Тошкентнинг 5 та туманида газ вақтинча узилди
Тошкентнинг бешта туманида газ таъминотида узилишлар кузатилиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда «Ҳудудгаз Пойтахт».
Бугун (22 апрель) мутахассислар режалаштирилган таъмирлаш ишларини олиб борадилар.
Шу муносабат билан қуйидаги ҳудудлар газсиз қолади:
• Яккасарой тумани, соат 11:00 дан 18:00 гача: «Дамариқ» маҳалласидаги 12 та кўп қаватли уй ва учта йирик истеъмолчи;
• Миробод тумани, соат 11:00 дан 18:00 гача: Нукус кўчасидаги учта кўп қаватли уй ва учта йирик истеъмолчи;
• Олмазор тумани, соат 10:30 дан 15:00 гача: «Ҳастимом» ва «Ҳазрати Имом» маҳаллаларидаги 275 та хусусий уй ва 7 та йирик истеъмолчи;
• Шайхонтоҳур тумани, соат 10:30 дан 15:00 гача: «Гулбозор» маҳалласидаги 80 та хусусий уй, 54 та кўп қаватли уй ва 13 та йирик истеъмолчи;
• Юнусобод тумани, соат 10:00 дан 18:00 гача: «Буюк Турон» ва «Посира» маҳаллаларидаги 150 та хусусий уй, 34 та кўп қаватли уй ва 30 та йирик истеъмолчи.