Доминиканда тунги клуб томи қулаши оқибатида 184 киши ҳалок бўлди
Доминикан Республикасининг Санто-Доминго шаҳрида жойлашган Жет Сет тунги клуби томи қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 184 нафарга етган. Бу ҳақида ТАСС хабар бермоқда.
Фавқулодда вазиятлар хизмати директори Хуан Мануэл Мендес қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этаётганини маълум қилди.
У қурбонларни қидириш ишлари қариндошлари ўз яқинларини топиш учун мурожаат қилишда давом этар экан, тўхтатилмаслигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Jet Сет тунги клубида том қулаши сешанба кунига ўтар кечаси содир бўлган эди. Ҳалок бўлганлар орасида Доминикан Республикасининг Монте-Кристи вилояти губернатори Нелси Крус ҳамда ўша кеча клубда концерт бераётган машҳур доминиканлик хонанда Рубби Перес ҳам бор.