Туркия аэропортларида теракт эҳтимоли туфайли хавфсизлик кучайтирилди
Анқарада содир бўлган терсктдан кейин Туркияда бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтрилмоқда. Бу ҳақида «Hürriyet» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда аэропорт терминалларига кирувчи ва чиқаётган барча автомашиналар синчиклаб текширилмоқда ва йўловчилар шахси назоратдан ўтказилмоқда.
Истанбулдаги Sabiha Gökçen аэропортида эса йўловчиларга кўриклар туфайли вақтни йўқотмаслик учун парвоздан камида уч соат олдин келиш тавсия этилган.
Бундай эҳтиёт чоралари 23 октябрь куни Туркиянинг TUSAŞ аэрокосмик компаниясининг Анқарадаги объектида теракт содир этилгани билан бғлиқ.
Аввалроқ, терактда ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар ҳақида хабар берган эдик.