Туркия Суриядаги курд террорчиларига ҳарбий операция билан таҳдид қилди
Агар Туркия томонидан қўйилган шартлар бажарилмаса, мамлакат Сурия ҳудудида фаолият кўрсатаётган курд қуролли гуруҳларига қарши ҳарбий операция ўтказишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан маълум қилди.
Агар Курдистон ишчилар партияси (КИП) террорчилик ташкилотига нисбатан кутилаётган ишлар бажарилмаса, зарур чоралар кўрилади. Зарур чора эса ҳарбий операциядир”, деди вазир.
У талаблар орасида Сурия ҳудудидан хорижлик террорчиларни чиқариб юбориш, ҳаракат аъзоларининг қолганини эса “қуролларини топшириб, янги маъмурият билан ҳамкорлик қилиш” кабиларни санаб ўтди.