Туркия Россияга ҳарбий маҳсулотлар экпортини тақиқлади

Туркия АҚШнинг ҳарбий товарларини Россияга экпорт қилишни яширин тарзда тақиқлади. Бу ҳақида «Financial Times» нашри хабар бермоқда.

Манбаларга кўра, Анқара сўнгги ҳафталарда ўз божхона тизимларига ўзгартиришлар киритган. Вашингтон ва унинг Ғарб иттифоқчилари Украинада уруш олиб бораётган Россия учун ҳаётий аҳамиятга эга деб ҳисоблаган 40 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар экспортини тақиқлаган.

Туркиянинг электрон божхона тизими энди Москвага ҳарбий қурол-аслаҳаларни юборишга йўл қўймайди.

Европа Иттифоқдан келтирилган шунга ўхшаш маҳсулотларга бундан олдинроқ тақиқ киритилган. Товарлар АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва Япония томонидан Россия қуролсозлик саноати учун энг муҳим деб белгиланган 50 та «устувор» товарлар рўйхатига киритилган.

Улар орасида ракета ва дронларда мунтазам равишда учрайдиган илғор электроника, масалан, процессорлар ва хотира карталари, шунингдек, қурол ишлаб чиқариш учун дастгоҳлар ва бошқа ускуналар бор.

Жаҳон