Туркияда қалбаки долларлар тарқалмоқда

Tуркияда 50 ва 100 долларлик қалбаки пулларнинг кўпайиши туфайли жамиятда хавотир кучайди. Туркия Банклар ассоциацияси ҳолат бўйича чора кўриш зарурлигини таъкидлаб, банкларга огоҳлантириш юборди. Бу ҳақда Halktv хабар берди.

Хусусий банклар ҳам ўз ходимларини 50 долларлик банкнотлар билан ишлашда эҳтиёткор бўлишга чақирган. Қалбаки банкнотлар ҳисоблаш машиналарини ҳам, ултрабинафша нурни ҳам осонликча “алдаб ўтаётгани” айтилмоқда.

Мутахассислар бундай пулларни муомалага киритишга уринишлар Истанбул шаҳрининг Капаличарши бозори атрофида кузатилмоқда.

Шунингдек, 100 долларлик банкноталарни қалбакилаштириш ҳолатлари ҳам аниқланган. Аммо фирибгарлар одатда 50 долларлик банкноталарни танлайди, чунки уларни камроқ синчиклаб текширилади.

Жаҳон