Жиззахда 3,7 млрдлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Жиззах вилоятида шартномасиз тармоққа уланган фермер хўжалиги 3,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди . Бу ҳақида «Ўзенергоинспекция» хабар берди.
Унга кўра, назорат тадбирида Шароф Рашидов туманида жойлашган «Ж.Д.С.Й.» фермер хўжалиги масъуллари томонидан 100 кВАли трансформатор пунктини шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига уланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 3 млрд 764 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлрга юорилди.