Россиядаги қурилишда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Россиянинг Ленинград вилояти Новосаротовка қишлоғида ўзбекистонлик ишчи қурилиш майдончасида вентиляция тешигига тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақида 78.ru хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 ёшли йигит «Невская долина» турар жой мажмуасида қурилаётган 17 қаватли бинонинг 14-қаватида вентиляция тешигига тушиб кетган. Тозалаш ишлари вақтида у ёлғиз бўлган.
Ҳалок бўлган шахс Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.