Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Уфук Улуташ Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

27 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ундан ишонч ёрлиқ нусхаларини қабул қилди ва ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклаб, дипломатик миссиясида муваффақият тилади.

Нафақат икки томонлама шериклик даражасида, балки минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришда ҳам фаол давом этмоқда. Ишончимиз комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ҳар икки мамлакат равнақи ва тараққиётига хизмат қилади, деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг саҳифасида.

Сиёсат