Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини кўпайтиради

Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширади. Бу бўйича Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида телефон орқали мулоқот қилинди.

Бердимуҳамедов ва Мирзиёев туркман табиий газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга келишиб олди, шунингдек, яқин келажакда амалга оширилиши режалаштирилган қўшма газ лойиҳаларининг катта истиқболи мавжудлиги қайд этилди, дейилади хабарда.

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов сув соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилди. Минтақада сув муаммолари халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган нормалари асосида ҳал этилиши зарурлиги қайд этилди.

Қарорлар