Тошкент вилоятида учта уй ёниб кетди
Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, «Дўрмон» МФЙ, Маърифат кўчасида жойлашган уйларда 24 март куни соат 18:26 да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 18:28 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 19:33 да ўраб олинган ва соат 20:10 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бир бирига туташ қурилган 3 та хонадоннинг тахминан 415 кв метр майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғинни бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та ёрдамчи сув ташишга мўлжалланган техника жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергели ва Юнусободдаги кўп қаватли уйларда ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.