АҚШ Украина фуқароларидан миграция аризаларини қабул қилишни тўхтатди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти собиқ президент Жо Байден даврида Қўшма Штатларга киришга рухсат берилган Лотин Америкаси ва Украинадан келган муҳожирларнинг барча иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

АҚШ ҳукуматининг қарори мамлакатда қонуний асосда қолиш имконини берувчи турли иммиграция имтиёзларини олиш учун ариза топшириш жараёнида бўлган муҳожирларга таъсир қилади.

Аризаларни кўриб чиқиш номаълум муддатга тўхтатилди, ушбу даврда амалдорлар фирибгарлик бўйича аризаларни текшириш, шунингдек, текшириш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш билан шуғулланади, дейилади хабарда.

Жаҳон