Украина ҳукумати АҚШнинг сайлов ўтказиш ҳақидаги чақириғини рад этди

Украина президентининг алоқа бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Литвин АҚШ махсус вакили Кит Келлогнинг мамлакатда йил охиригача сайлов ўтказиш ҳақидаги чақириғига қарши чиқди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Келлогга Украинада 2025 йил охиригача парламент ва президентлик сайловларини ўтказишга чақирганди. 

Биз жаноб Келлоггнинг тўлиқ интервьюсини кўрмадик, фақат сайловлар ҳақидаги бир нечта иқтибосларни кўрдик, шунинг учун унинг позициясини тўлиқ баҳолаш қийин. Аммо унинг режаси фақат ўт очишни тўхтатиш ва сайлов бўлса, бу муваффақиятсиз режа — Путинни фақат шу икки нарса билан қўрқитиб бўлмайди, деди у.

Литвиннинг сўзларига кўра, Москва «ракета ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда, санкцияларни четлаб ўтишнинг янги усулларини топишда ва нефтдан пул ишлашда давом этмоқдал.

Шубҳасиз, бу қуролларнинг барчаси демократик қўшниларни ҳурмат қилиш учун яратилмаган. Россиянинг Шимолий Корея билан ҳарбий иттифоқи ўт очишни тўхтатишни ҳурмат қилиши билан боғлиқ эмас. Шунинг учун биз, албатта, асосий ҳамкорларнинг расмий вакиллари томонидан чуқурроқ ёндашувни кўришни афзал кўрамиз, деди Зеленскийни маслаҳатчиси.

Украинада навбатдаги президентлик сайлови 2024 йил 31 март куни ўтказилиши керак эди. Мамлакатдаги ҳарбий ҳолат туфайли улар ўтказилмади. Украина Конституцияси ҳарбий ҳолат пайтида президентлик сайловларини ўтказишни тўғридан тўғри тақиқламайди. Бироқ бундай тақиқ «Ҳарбий ҳолатнинг ҳуқуқий режими тўғрисида»ги қонун даражасида белгиланган.

Россия президенти Владимир Путин бир неча бор музокаралар “қонунийлигини йўқотган” Украина давлат раҳбари билан ўтказилмаслигини даъво қилганди. Чунки Путиннинг фикрича, Владимир Зеленский «ноқонунийлиги туфайли ҳеч нарса имзолашга ҳақли эмас».

Жаҳон