Украинада қарийб 23,5 минг нафар талаба ОТМлардан четлаштирилди
Украинада жорий йилнинг беш ойи давомида фаол сафарбарлик шароитида деярли 23,5 минг талаба университетлардан четлаштирилди. Бу ҳақда мамлакат таълим вазири ўринбосари Михаил Винницкий маълум қилди.
Биз яқинда сафарбарлик ёшидаги абитуриентлар учун ўқув жараёнини ташкил этишнинг муаммоли масалалари бўйича ўтказилган бир қатор тадбирлар натижаларини муҳокама қилдик. 2024 йил апрель август ойларида 30 ёшдан ошган 23 448 нафар олий ўқув юрти талабалари Украина ОТМларидан четлатилди, деб ёзди Винницкий Facebook ижтимоий тармоғида.
Унинг сўзларига кўра, бундай талабаларни ўқишдан четлаштириш асосли, чунки улар аслида “талаба бўлишни режалаштирмаган, лекин бу мақомдан бошқа масъулиятдан қочиш учун фойдаланмоқчи”.
Бундан ташқари, вазир ўринбосарининг таъкидлашича, милиция университет ходимларига нисбатан саккизта жиноий иш қўзғатган, бир қанча таълим муассасалари ҳарбий ёшдаги эркакларнинг пора эвазига оммавий равишда ўқишга киритилиши сабабли лицензиясидан маҳрум бўлган.
Украинада сафарбарликни кучайтириш ҳақидаги қонун 18 майдан кучга кирган эди. Ҳужжат ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган барча шахсларни кучга кирган кундан бошлаб 60 кун ичида ҳарбий хизматга чақириш бўлимида ўз маълумотларини янгилаш мажбуриятини юклайди.