Тошкент вилоятида уйида 536 дона пиротехника воситаларини сақлаган шахс ушланди

Тошкент вилоятида «Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун» тезкор профилактик тадбир ўтказилмоқда, деб хабар берди вилоят ИИББ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Паркент тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан «Истиқлол» маҳалласида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро (З.У.) хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида 536 дона турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника воситаларини сотиш мақсадида сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент