Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэни ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Нара префектурасидаги туман суди Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэни отиб ўлдирган шахсни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда NHK хабар бермоқда.

Ҳимоя томони қамоқ жазоси муддати 20 йилдан ошмаслиги кераклигини таъкидлаган. Адвокатлар сўзларига кўра, Ямагами диний гуруҳ етказган зарар қурбони бўлган ва унинг «фожиали» болалиги Абэни ўлдиришга ундаган.

Суд жараёни 2025 йил октябрь ойида бошланган. Илк суд мажлисиёқда айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олган.

Маълумот учун, 2022 йил июль ойида Тэцуя Ямагами Нара шаҳри кўчаларидан бирида бўлиб ўтаётган сайловолди митингида нутқ сўзлаётган Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэни қўлбола қурилмадан отиб ўлдирган.

Ҳужумчи жиноят содир этилган жойнинг ўзида қўриқчилар томонидан қўлга олинган.

Ўзбекистон