Тошкентда аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этган эркак ушланди
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс аёл кишига уятсиз ҳаракатлар содир этганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу шахс қолга олинганини хабар қилди.

Аниқланишича, 6 январь куни тахминан соат 18.50 ларда номаълум шахс Учтепа тумани Лутфий кўчасида бўла туриб 1996 йилда туғилган Л.Қ. га нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракат содир этган ва воқеа жойидан кетиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида номаълум шахснинг шахсни аниқланган: у 1993 йилда туғилган В.А бўлиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъкидланди.
Фуқаролардан, агар ушбу шахснинг ножўя хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлса 71-231-95-20 рақамига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишлари сўралди.





