Uzbekistan Airways Европага парвоз йўналишларини ўзгартирди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 20 январдан бошлаб Европа мамлакатларига парвоз йўналишларини ўзгартирди — энди самолётлар Россия устидан ўтмайди. Бу ҳақда компания бошқаруви раиси Шуҳрат Худойқулов матбуот анжуманида маълум қилганига таяниб, Kun.uz хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, қарор Европа авиация хавфсизлиги агентлигининг (EASA) Россиянинг Европа ҳудуди устидаги парвозларнинг хавфсиз эмаслиги тўғрисидаги яқинда эълон қилинган ҳисоботи асосида қабул қилинган. Энди Uzbekistan Airways йўналишлари жанубийроқ — Озарбайжон ва Туркия орқали ўтмоқда.

Бу Европа авиация хавфсизлиги агентлиги тавсияси, чунки биз Европа фуқароларига ҳам хизмат кўрсатамиз. Бу Озарбойжон ҳаво йўллари самолёти ҳалокати билан боғлиқ эмас, — дейилади изоҳда.

Эндиликда Европагача масофа узайган, масалан, Тошкент-Мюнхен рейсида олдин Россия орқали училганида масофа 4849 километрни ташкил этган бўлса, эндиликда 5156 километрга етган.

Қарорлар