УЗБАТ: ижтимоий инвестициялар ва корпоратив масъулият
1994-йилда ташкил этилган кундан бошлаб УЗБАТ нафақат ишлаб чиқариш ва экспортни ривожлантириб келмоқда, балки Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида ҳам фаол иштирок этмоқда.
30 йил давомида таълим, маданият, экология ва тарихий меросни асраб-авайлаш бўйича ташаббуслар амалга оширилиб, компаниянинг ижтимоий масъулиятли бизнес ҳамкор сифатидаги мақомини тасдиқлади.
Дастлабки муҳим ташаббуслардан бири Мирзо Улуғбекнинг қадимий «Аз-Зиж ал-Жадид ас-Султоний» қўлёзмасини Фанлар академиясига совға сифатида Ўзбекистонга қайтариш бўлди. XVI асрда хаттот Абдулла Ҳаравий томонидан кўчирилган қўлёзманинг нусхаси асрлар ўтиб Самарқандга қайтди ва миллий мероснинг бир қисмига айланди.
Шунингдек, УЗБАТ Сурхондарё вилоятидаги «Кампиртепа» археологик ёдгорлигини қайта тиклашни қўллаб-қувватлади, қалъа деворини тиклаш ва археологик тадқиқотларни молиялаштирди.
1996-йилда компания Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида биринчи ўзбек ҳажвий балети «Насриддиннинг найранглари»ни саҳналаштириш лойиҳасининг ташаббускори ва ҳомийси бўлди. Бу воқеа ўзбек бастакорларининг ижодига қизиқишни уйғотишга туртки бўлди.
УЗБАТ кўмагида Ургутдаги «Чор-Чинор» мемориал мажмуаси, Бухородаги «Чор-Бакр» мемориал ансамбли, Самарқанддаги Ал-Бухорий мақбараси, Самарқанд, Қўқон ва Ургут шаҳарларидаги маданият ва истироҳат боғлари қайта таъмирланди, Самарқанд, Жиззах ва Ургутда фаввора барпо этилди. Компания «Экосан» фонди билан биргаликда Оролбўйи учун гуманитар юкларни шакллантириш ва ногиронлар аравачалари, дори-дармонлар харид қилишда бир неча бор иштирок этди, турли хайрия фондлари, спорт ташкилотларига ёрдам кўрсатди, Ургут туманида мактаблар ва лицей, Самарқанд вилоятининг Фарҳод шаҳарчасида касалхона, болалар боғчаси ва стадион қурилишини молиялаштирди.
Компания ёшларни қўллаб-қувватлаш учун иккита таълим лойиҳасини амалга оширди. 2005-йилда бошланган «Орзулар ушалади» лойиҳаси доирасида тамакичилар оилаларидан 45та талабага таълим грантлари берилди. «Келажакка қадам» дастури эса кам таъминланган оилалардан 34та талабанинг Ўзбекистоннинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқишини тўлашга ёрдам берди.
2022-йилдан бошлаб УЗБАТ ҳар йили Urgut Summer Camp болалар оромгоҳини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа қишлоқ хўжалиги мавсумининг қизғин пайтида тамаки етиштирувчиларнинг болалари учун ёзги оромгоҳнинг ноёб тажрибасини таклиф қилиб, уларга тегишли парвариш, таълим ва дам олишни таъминлайди. Бу ташаббус минтақа жамоатчилиги томонидан кенг қўллаб-қувватланди. 3 йил ичида ёзги оромгоҳда 840 дан ортиқ бола бўлди: улар инглиз тили, санъат, робототехника, IT ўрганиш, шахмат ва жисмоний ривожланиш билан шуғулланишди.
Компаниянинг хайрия соҳасидаги устувор йўналишларидан бири кам таъминланганлар ва ногиронларни таъминлаш лойиҳасидир. Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида ҳар йили байрамларда кам таъминланган оилаларга, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда ногиронларга озиқ-овқат ва совғалар тарқатилади.
2023-йилда жамият фаровонлиги йўлида компания Самарқанд вилоятидаги «Раҳимдиллик» марказининг асосий инфратузилмасини капитал таъмирлашни қўллаб-қувватлади. Марказ оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар ва болаларга вақтинчалик турар жой беради. Компания қуёш сув иситгичларини ўрнатишга ҳам ёрдам берди. Бунинг натижасида марказ 35 аёл ва уларнинг болалари учун янада қулайроқ яшаш жойига айланди.
2023-йилда УЗБАТ Сергей Рахманиновнинг 150 йиллигига бағишланган Халқаро мусиқа санъати фестивалини ўтказишни қўллаб-қувватлади, шунингдек Ўзбекистон давлат консерваториясининг биносини таъмирлаш ва жиҳозлашда ёрдам кўрсатди.
30 йил ичида жамиятнинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган 200 дан ортиқ ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди. УЗБАТ масъулиятли компания сифатида ўз фаолиятини олиб бораётган мамлакатда ҳаёт сифатини яхшилаш, маданий меросни сақлаш ва табиий ресурсларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашадиган ташаббуслар орқали «Яхшироқ Келажак» — A Better Tomorrow™ни яратишга интилмоқда.