Божхона қўмитаси 9 ой давомида 888 кг гиёҳванд воситалар айланмасига чек қўйди

2024 йил бошидан буён 888 килограмм гиёҳвандлик воситалари Ўзбекистонга олиб кирилишининг олди олинди. Бу ҳақида Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида 406 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 59 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари ҳамда 34 та қурол, 1187 та ўқ-дорилар ушлаб қолинган.

Шунингдек, хавфларни бошқариш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида 757 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Чегараларда 356 млрд сўмлик ноқонуний товарлар далилий ашё сифатида олинди.

Ўтган 9 ой давомида расмийлаштирилган 754 мингта божхона юк декларациясининг 15 %и инсон омилисиз автомат равишда расмийлаштирилди, экспортда бу кўмаклашувчи 41% га етди.

Ўзбекистон