Тошкентда пиёда автобус ва автомобил зарбасидан ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса, жорий йилнинг 9 декабр куни  соат 22:30 ларда Миробод тумани Ислом Каримов кўчасида содир бўлган.

Хусусан, Yutong русумли электробусни бошқариб келаётган ҳайдовчи, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Шу вазиятда автобус зарбидан пиёда қарама-қарши йўналишга йиқилган ва Haval русумли автомашинаси ҳам ушбу пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари  натижасида воқеа жойида вафот этган, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон