Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Тўланов Акмалжон Махамматумарович Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тўланов, 2013 йилда Андижон машинасозлик институтини (кундузги) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Шунингдек, Исманов Исомиддин Бахриддинович Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Исманов, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини (кундузги) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Тезкор вазиятларни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.





