Uzum Market янги логистика моделини ишга туширди: энди тадбиркорлар товарларни ўз омборларидан сотишлари мумкин
10 октябрьдан Uzum Market ҳамкорлар билан ишлашнинг янги схемаси — FBS’ни (Fulfilment by Seller) ишга туширади.
Эндиликда сотувчилар маҳсулот стоки, уларни қадоқланишини мустақил бошқариши ва маҳсулотларни ўз омборида сақлаши мумкин бўлади, маркетплейс эса харидорга онлайн витрина ва логистикани тақдим этади.
Харидордан буюртма олингандан кейин 48 соат ичида сотувчи мустақил равишда маҳсулотни қадоқлайди ва уни омборга етказиб беради. Шу билан бирга, сотувчи ўз омборининг ишини одатий режимда бошқариши мумкин. Агар у шахсий кабинетида омбор дам олиш кунлари ишламаслигини олдиндан кўрсатган бўлса, улар буюртмани жўнатиш учун 48 соат ичида ҳисобга олинмайди. Маҳсулот Uzum Market омборига келиб тушгандан сўнг, у мижозга топшириш пункти ёки етказиб берш учун кўрсатлган манзилга етказиб бериш учун топширилади. Харидор ўз буюртмасини омборга товар келиб тушган куннинг эртасига олади, бунда буюртмаларни етказиб бериш муддати тахминан 3 кунни ташкил қилади.
Комиссия ва логистика йиғим шартлари FBS модели бўйича ишлайдиган сотувчилар учун ҳам, FBO модели — унда marketplace ўз омборларида товарларни сақлаш ва уларни мижоз етказиб бериш билан шуғулланади — бўйича ишлайдиганлар учун ҳам бир хил бўлади. Шу билан бирга, ўз омборхоналарига эга бўлган сотувчилар, масалан, ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар, шунингдек офлайн дўконлар эгалари миллий маркетплейс билан ишлашнинг қулай схемасини танлашлари мумкин бўлади.
Uzum Market’да янги иш моделининг ишга туширилиши кўпроқ сотувчилар учун платформа билан ишлашни янада қулайлаштиради. Энди сотувчилар ўз маҳсулотларини сақлаш ва қадоқлашни мустақил равишда бошқаришлари мумкин, бу эса янги йўналиш ва тоифаларни тезда синаб кўриш ва бизнинг платформамизга янги ассортиментни чиқариш имконини беради. Янги модель ўз омбор инфратузилмасига эга тадбиркорлар учун максимал даражада қулай бўлади. Бундан ташқари, у товарларни маркетплейс омборида сақлаш ҳар доим ҳам қулай бўлмаган сотувчилар учун мос келади — масалан, йирик габаритли товарлар учун. Биз учун эса FBS моделининг пайдо бўлиши — бу платформа ассортиментини сезиларли даражада кенгайтириш ва Ўзбекистон аҳолисига янада кўпроқ товарлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш учун яна бир имкониятидир, — деди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов.
Бугунги кунда Uzum Market миллий маркетплейсида 11 мингдан ортиқ тадбиркор ўз бизнесини ривожлантирмоқда. Маrketplace’да барча ўзбекистонлик тадбиркорлар учун тенг шароит яратмоқда: ҳозирда сотувчиларнинг қарийб 30 фоизини аёллар ташкил этади. 2024 йил охирига қадар маркетплейс 10 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган барча шаҳар ва қишлоқларни қамраб олган ҳолда буюртмаларни топшириш пунктлари тармоғини уч баробарга оширишни режалаштирмоқда.