Ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Бухоро, Конимех ва Марғилонда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар қўл олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Х. фуқаро М.Р.дан 350 минг россия рублини 54,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Конимех тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Э.Р. ва А.Т. фуқаро Г.М.га $4 минг 52 млн сўмга сотган вақтида қўлга олинган.

Марғилонда эса фуқаролар У.Х. ва О.Т. фуқаро С.У.га $3,5 мингни 44,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон