Бўкада газ қувури шикастланди: 10 мингдан ортиқ истеъмолчи газсиз қолди

Тошкент вилоятининг Бўка туманида юқори босимли газ қувурининг шикастланиши оқибатида 10 мингдан ортиқ истеъмолчига табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳолатга 18-август куни соат 21:40да, Бўка тумани ҳудудидан ўтган ер ости юқори босимли газ қувурига экскаватор томонидан шикаст етказилиши сабаб бўлган.

Тумандаги барча истеъмолчиларда табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган жумладан:

• Аҳоли хонадонлар сони – 12 512 та;

• Улгуржи истеъмолчилар сони – 267 та.

Ҳозирда газ таъминоти ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинди.

Ҳодисалар