Тошкентнинг айрим ҳудудлари газ вақтинча узилди
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим ҳудудларда табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» матбуот хизмати хабар берди.
25 февраль куни таъмирлаш ишлари сабаб соат 10:00дан 18:00гача Мирзо Улуғбек туманининг белгиланган ҳудудларига табиий газ етказиб берилмайди.
Аҳоли истеъмолчилари сони:
— «Ҳамид Олимжон» МФЙдаги 5 та ерли хонадон ва 3 та кўп қаватли уй;
— Улгуржи истеъмолчилар сони: 3 та.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.