Россияда оғир вазиятда қолган 100 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида мушкул ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ватанга олиб келинади. Бу ҳақда Дунё агентлиги хабар қилмоқда.

Ушбу инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган «Ватанга қайтариш» лойиҳаси доирасида амалга ошириляпти.

Қайд этилишича, акцияси доирасида 100 дан ортиқ ўзбекистонликка ватанга қайтиш сертификатлари ва авиачипталар тақдим этилган, улар 18 август куни мамлакатга кузатиб қўйилади.

Шунингдек, 33 нафар киши, шу жумладан, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган ва оғир моддий аҳволда қолган ватандошларга моддий ёрдам кўрсатилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон