Тошкент ботаника боғида велосипед ва скутерлар ҳаракати тўхтатилади

Тошкентдаги Ботаника боғида 1 апрелдан бошлаб велосипед ва скутерлар ҳаракатланиши тақиқланади, деб хабар берди ҳудуд маъмурияти.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш давомида фуқароларнинг йиқилиши ва турли даражадаги тан жароҳатлари олиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда.

Шу муносабат билан, ташриф буюрувчиларнинг кўплаб сўровлари ҳамда Илмий кенгашнинг қарорига асосан
2026-йил 1-апрелдан бошлаб Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тўхтатилади, — дейилади хабарда.

Ушбу чора барча учун боғда хавфсиз, тинч ва осуда пиёда сайр қилиш муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилаётгани билдирилди.

 

Ўзбекистон