Олтита вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Ўзбекистоннинг 6 вилоятида 6−11 март кунлари қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Маълум қилинишича, 6—11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
• Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
• Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
• Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
• Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
• Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
• Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.