Латвияга фуқароларни фирибгарлик йўли билан ишга жонатмоқчи бўлган 2 шахс ушланди

Латвия давлатига ишга юборишни ваъда қилган 2 нафар фуқаро, фирибгарлик устида ушланди. Бу ҳақда давлат хафсизлик ҳабар берди.

Хусусан, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи, шахс хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга виза олиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиш билан шуғулланувчи МЧЖ ташкил қилади.

Мазку шахс ижтимоий тармоқлар орқали 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга Латвия давлатига ишлаш учун боришларида керак бўладиган визани олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, — дейилади хабарда.

Бундай қонунбузилиш ҳолати Тошкент вилоятида ҳам қайд этилган. Ҳусусан унда Ангрен шаҳрида яшовчи, шахс андижонлик 3 нафар фуқарога элчихонада ишловчи танишлари орқали Латвия давлатига боришга виза расмийлаштириб бериш эвазига 8250 АҚШ доллари талаб қилади.

Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 2100 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди, — деб таъкидланди.

Ҳозирда 2 нафар фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар